Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинасига ўрнатилган газ баллонида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча 25 феврал куни соат 11:00 ларда содир бўлган.
Ҳодиса Самарқанд шаҳар Ҳунармандлар МФЙ Бедил кўчасида жойлашган «Камалак» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида юз берди.
Оқибатда МЧЖ ишчиси М.З. куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.