Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театрида “Айвон” спектаклининг кенг жамоатчилик кўриги бўлиб ўтди. Отар Катамадзе қаламига мансуб мазкур  асарни Грузия Республикасидан таклиф этилган ёш маҳоратли режиссёр  Нино Маглакелидзе саҳналаштирди. Кўрикда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, вазирлик қошидаги Бадиий кенгаш аъзолари ва театр мутахассислари иштирок этди. Спектакль мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди ва бир овоздан қабул қилинди.

Баҳодир Аҳмедов спектакль ҳақида ўз фикрини билдирар экан янги услуб, янгича йўналишда саҳналаштирилган ушбу асар театр актёрларини чархлаб, келгусида саҳналаштириладиган спектакллардаги ижроларида ҳам ўз самарасини беришини таъкидлади. Ушбу спектакль театр мутахассислари ҳамда ихлосмандлари  учун ҳам яхши янгилик бўлгани ҳақида ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.