Россиянинг Новосибирск давлат университети табиий фанлар факультетининг биотехнология ва вирусология лабораторияси раҳбари, профессор Сергей Нетёсов одамлар қачон ниқоб тақишдан қутулиши мумкинлигини ўз қарашлари доирасида маълум қилди.
Мутахассис коронавирус инфекцияси 90 фоиз эҳтимоллик билан» мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини, мазкур вирус «ўнлаб йиллар ва асрлар давомида ривожланиб боришини таъкидлади.
«Вақт ўтиши билан эса у касаллик келтириб чиқариш қобилиятини йўқотади ва заифлашади», дейди Нетёсов.
Шунингдек, у одамларни "COVID-19"дан ҳимояланиш чораларига риоя қилишга чақирди. Чунки куз келиши билан қуёшдан келадиган ультрабинафша нурлар камаяди. Бу эса вируслар турли сиртларда анча узоқ яшаб қолиши мумкинлигини англатади.