Шеробод туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбир давомида туман маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан бир-биридан ажойиб чиқишлар намойиш этилди. Тадбир давомида оромгоҳда ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказаётган бир гуруҳ сурхондарёлик ҳамда қорақалпоғистонлик болажонларга ташаббускорлар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари улашилди.

Айни вақтда оромгоҳда 4-навбатда 150 нафар сурхондарёлик, Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманидан келган 100 нафар болалар дам олишмоқда. Икки ҳудуд болажонлари бир ерда жам бўлиб ўйнаб-кулишмоқда, мароқли ҳордиқ чиқаришмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви

Матбуот хизмати