Бу ҳақда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда мазкур ҳудудда ер участкаларини янги фойдаланувчиларга тақсимлаш, ҳуқуқни расмийлаштириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қурилиш ишларини олиб бориш вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, ҳудуд тўлиқ хатловдан ўтказилиб, турар ва нотурар бинолар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари эгаларига етказиладиган зарарни қоплаш учун компенсация миқдори аниқланади.

Маълумот учун, давлат раҳбари яқинда янги аэропорт қурилиш ишларини расман бошлаб берган эди. Аэропорт Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги 1 300 гектар майдонда қурилмоқда.