Анжуманда Клиник лаборатор диагностика мутахассислари, Shenzhen YHLO Biotech (Хитой) ва Diamed Lab Service ташкилоти, соҳага доир лабораториялар мудирлари, профессор ўқитувчилар, магистрлар, ординаторлар ва талабалар иштирок этяпти.

Халқаро Илмий-амалий конференцияда ташхисий фаолиятда даволаш профилактика муассасалари лаборатор-диагностика борасида фикрлар алмашилмоқда.

Тиббиётнинг деярли барча соҳалари лабораторияларида тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларни таҳлил қилишдаги янгиликлар хусусида маърузалар эшитилди.

Конференция ташкилотчилари, мутахассислар ва биотиббиёт муҳандислиги йўналиши олимлари томонидан замонавий ЙҲЛО лаборатория ускунаси имкониятлари ва ИХЛА текширувининг мутлақ замонавий шакллари юзасидан янги ишланмалар борасида маълумотлар берилди.

Олимларнинг эътирофича, янги давр тиббиёти мутахассислари биотиббиёт қурилмалари, тизимлари ва комплексларини йиғиш, ишга тушириш ва созлаш ишларини режалаштириши ва бажариш қобилиятларига эга бўлиши керак.