Шаҳарсозлик лойиҳалари учун муҳим ҳисобланган 6-35 кВ гача ток ўтказиш хусусиятига эга 3 фазали ер остига мўлжалланган пластмасса қопламали кабель ишлаб чиқариш бошланди, дея хабар беради "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати.

Ушбу маҳсулотлардан "ақлли шаҳар", "обод шаҳар", "обод маҳалла" лойиҳаларида кенг фойдаланилмоқда. Айни пайтда "Tashkent City" мегалойиҳасининг ер ости электр таъминоти линияларида ҳам "Прокаб" корхонасининг мазкур янги кабеларидан ишлатилмоқда.

Бу маҳсулотлар ёнғинга чидамли бўлиб, ток ўтказиш хусусиятига кўра халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.