Гулистон шаҳридаги Қурилиш коллежи негизида ташкил этилган ушбу ўқув марказида қурилиш йўналишида 14 та мутахассислик ва қўшимча равишда рус тилига мукаммал равишда ўқитилади.

Шу жумладан, бетончи, ғишт терувчи, электро-газ пайвандчи, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи-безакчи, сантехника ишлари устаси, электро-монтажчи, стропалчи, қопловчи-плиткачи, пўлат ва темир бетон конструкциялар монтажчиси, гипсакартон монтажчиси, кран машинисти (кранчи), том ёпувчи каби касбларга ўргатилади.

Ўқишга қабул қилинган фуқаролар 3 ой муддатда ётоқхона билан таъминланган ҳолда кунлик 3 маҳал иссиқ овқат берилади.

Ўқишни тамомлаган фуқароларга жаҳонда тан олинган «World skills» сертификати тақдим этилади. Ушбу сертификат билан дунёнинг барча худудларида қурилиш соҳасида, шунингдек, ташкиллаштирилган ҳолда чет давлатларда ишлаш имконини беради, деб хабар беради Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати.