Янги 3 қаватли бўлиб, 60 ўринли ёпиқ ва икки юз ўринли очиқ томоша залларига эга кинотеатр “Жайҳун монолит” МЧЖ раҳбари Темур Норбоев томонидан бунёд этилди. Лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Айни пайтда бинода минифутбол, шахмат, шашка билан шуғулланиш учун алоҳида заллар бор. Шунингдек, бу ерда турли спорт мусобақалари, маърифий тадбирларни ўтказиш мумкин.
Янги кинотеатр том маънода маърифат, спорт ҳамда фуқароларнинг маданий дам олиш масканига айланиши шубҳасиз.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.