30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан 2022 йилнинг 26 июнь куни Наманган, Самарқанд, Гулистон, Чирчиқ, Жиззах, Фарғона, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарларида “Янги нафас” 3 километр масофага югуриш бўйича ўтказиладиган мусобақада ҳар бир шаҳардан 2000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Бундай мусобақалар юртимизда деярли ҳар йили ўтказилади. Тадбирлардан асосий мақсад аҳоли саломатлигини ошириш, бирлик ва ҳамжиҳатликни тиклашдир.

  Марафон тарихига назар соладиган бўлсак, номи ва масофа узунлиги юнон аскари ҳақидаги ривоят билан боғлиқ. У Юнонистондаги Марафон қишлоғи билан Афина ўртасида таҳминан 40 километр йўлни югуриб ўтиб, Афинага юнонларнинг форслар устидан ғалабаси тўғрисидаги хабарни етказган. Марафон югуриши — енгил атлетикада  узун йўлни яъни 42 км 195 метрни югуриб ўтиш. Бундай мусобақаларга ёшлар ҳам катта ёшдаги инсонлар ҳам жуда қизиқишади.

   Марафон югуриши иштирокчилардан соғлик талаб қилади. Яъни биз унда иштирок этишимиздан аввал тиббий кўрикдан ўтишимиз даркор. Марафонда барчамиз фаол бўлайлик!

Зоҳида Умрзоқова,

ЎзЖОКУ талабаси