Ўрта Чирчиқ туманининг “Қундузак” маҳалласи Қундузак кўчаси 1-уйда тадбиркор Шаҳодат Иноятова томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 илюдаги 595-сонли қарори асосида ташкил этилган “Шаҳодат она шодлик” номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий боғча фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда бу ерда уч нафар малакали тарбиячилар 25 нафар болажоннинг тарбияси билан машғул.
Боғча хоналари ўзига хос тарзда безатилган. Шунингдек, боғчада болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар, дидактив адабиётлар, эртак китоблари, кўргазмали материаллар мавжуд.
Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, ушбу маҳаллада мактабгача таълим ташкилоти йўқ эди. “Шаҳодат она шодлик” номли оилавий боғчаси очилиши билан тумандаги нодавлат оилавий боғчалар сони 22 тага етди.