Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2-сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.
Шу муносабат билан республикамиздаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади, дейилади хабарда.