Шу сабабли пойтахтнинг Маҳтумқули—Оҳангарон шоҳкўчасидан, Янги Ўзбекистон—4П12 йўли кесишган чорраҳасигача соат 19:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Қайд этилишича, фақатгина байрам тадбирлари ва мушакбозликка ташриф буюрувчи меҳмонлар Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин.

  • Тошкент вилояти томондан — Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари ҳамда Паркент туманидан ташриф буюрувчи меҳмонлар 4Р12 йўли бўйлаб Шарқ ЙПХ маскани орқали пойтахтга киришлари тавсия этилади.
  • Бўстонлиқ, Ғазалкент ва Қибрай туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонлар Чирчиқ шаҳри орқали Юзробод кўчаси бўйлаб Темур Малик кўчаси орқали пойтахтимизга киришлари тавсия этилади.