Нуфузли тадбирда Президентимиз томонидан илгари сурилган амалий ташаббуслар буни яққол тасдиқлайди. Аслида, давлатимиз раҳбарининг халқаро саммитлар, учрашувлар, мулоқотларда айтаётган барча таклифлари, фикрлари замирида умуминсоният манфаатларига хизмат қилувчи даъват, тинчлик, барқарорлик, фаровон ҳаёт йўлидаги ғоялар мужассам. Бу сўнгги йилларда янги Ўзбекистон юритаётган дўстона ташқи сиёсат самарасидир. Шу боис, галдаги саммитда ҳам Ўзбекистон томонидан билдирилган ташаббуслар иштирокчи давлатлар томонидан фаол қўллаб-қувватланди.

ТДТ туркий дунё бирдамлигининг институционал ифодаси бўлиб, тари­хий босқичлар орқали ривожланди. Ташкилот бугунги кунда умумий та­рих, тил ва маданият асосида ҳамжи­ҳатликни мустаҳкамлаётган, минта­қавий барқарорлик ҳамда тараққиётга хизмат қилаётган нуфузли халқаро ташкилотга айланди.

Ҳар гал ТДТ саммити халқлар тараққиёти, тинчлиги ва фаровонли­ги йўлида бирлашишга интилишни намоён этмоқда. Бу борада 2024 йил 6 ноябрь куни Бишкек шаҳридаги саммитда Ўзбекистон ташаббуси билан тарихий ҳужжат — Туркий дунё хартияси қабул қилиниши қар­дош давлатлар ва халқлар ўртасида ривожланиб бораётган кўп қиррали ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Президентимизнинг Габала саммитидаги нутқи, ташаббусла­ри кенг жамоатчиликда доимгидек катта таассурот қолдирди. Орзу-ин­тилишлар сари дадил одимлашга, янада жипслашишга сабаб бўлди. Негаки ушбу ғоя ва ташаббуслар нафақат мамлакатимиз, балки аъзо давлатлар, Марказий Осиё халқлари учун ҳам ҳар томонлама манфаат­ли. Бунинг ёрқин мисолига бугун барчамиз гувоҳмиз. Дунёнинг энг йирик ОАВларида, ижтимоий тар­моқларда янги Ўзбекистон шижоа­ти хусусида фикрлар янграмоқда. Жумладан, янги Ўзбекистон кучли, стратегик, марказлашган ва тарихий ҳақиқатларга таянган ҳолда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришга ин­тилаётган давлат эканини Президен­тимиз саммитдаги нутқида ўртага ташлаган ташаббуслари билан яна бир карра тасдиқлади.

Минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш мақсадида Са­марқандда Туркий давлатлар ташки­лоти ташқи ишлар вазирлари ва мах­сус хизматлари раҳбарлари биринчи қўшма учрашувини ўтказиш таклиф этилди. Бу аъзо давлатларнинг дип­ломатик муносабатларини янада мус­таҳкамлаш ва мавжуд муаммоларни бамаслаҳат, ҳар томонлама манфаат­ли равишда ҳал этиш имконини бе­ради.

Стратегик шериклик, абадий дўст­лик ва қардошлик тўғрисидаги шарт­номани тез фурсатда қабул қилиш қўл­лаб-қувватланди. Шу мақсадда Туркий давлатлар ташкилотини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди. Янги Ўз­бекистоннинг сўнгги тўққиз йиллик сиёсатида яхши қўшничилик ва халқ­лар ўртасида дўстлик муносабатлари энг асосий ўрин ва аҳамият касб этиб келмоқда. Бу эса қардош халқлар ўр­тасида ўзаро тинчликни барқарорлаш­тириш, тотувлик ва бағрикенгликка асосланган муносабатларни ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлашга замин яратяп­ти. Шу жиҳатдан олганда, мазкур та­шаббус янги Ўзбекистон бундан кейин ҳам ушбу йўналишда қатъий сиёсат юритишини англатади.

Туркий давлатларнинг иқтисодий шериклик бўйича доимий кенгаши­ни тузиш ва унинг лойиҳа офисини Тошкентда жойлаштириш таклифи ҳам ҳар томонлама чуқур ўйланган, назарий ва амалий асосларга эга. Бу асослар нималарда намоён бўлади? Аввало, айтиш керакки, ушбу ташки­лот ишида Ўзбекистон энг кўп амалий лойиҳаларни, ташаббусларни илгари суради ва уни амалга оширишни таъ­минлайди. Бу ҳар галги саммит хуло­саларида маълум бўлмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ушбу таш­килотнинг лойиҳа офиси бўлиши ман­тиқан тўғри.

Туркий давлатлар саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ва “Яшил трансформация” консорциу­мини ташкил этиш таклифларининг ҳам ўзига хос моҳияти бор. Янги Ўз­бекистонда “яшил иқтисодиёт”га кат­та эътибор қаратилмоқда. Бу жараён шиддатли тус олган. Қардош давлат­лар манфаатлари бирлашиб, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ва “Яшил трансформация” консорциуми ташкил этилиши бу борадаги эзгу мақсадлар рўёбини жадаллаштириб, тараққиёт сари биргаликдаги йирик ҳаракат юза­га келади.

Органик қишлоқ хўжалиги бўйи­ча экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва туркий органик маҳсулотларнинг ягона брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш ғояси ўта муҳим. Албатта, ташкилотга аъзо давлатларда миллий бренд маҳсулотлар мавжуд ва улар дунё бозорига бир давлат номидан чиқяпти. Умумий бренд остида иш­лаб чиқариладиган маҳсулотлар эса чегара ва транзит хизматлари чегир­малари ҳамда қулай имтиёзлар қўл­лаш натижасида жаҳон бозорига ҳам сифатли, ҳам арзон нархларда кириб боради.

Президентимиз нутқида ўрта йў­лакни ривожлантириш ва уни “Хи­той — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Трансафғон йў­лаги лойиҳалари билан боғлаш му­ҳимлигини таъкидлади. Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси имкония­ти жиҳатидан минтақада етакчи ва илғор давлат. Мана шу имкониятни аъзо давлатлар билан, жумладан, энг кучли иқтисодиётлардан бири — Хи­той ҳамда ШҲТ ҳамкорлигида амалга ошириш мақсад қилинган.

Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ҳамда хал­қаро ва миллий молия институтлари билан ҳамкорлик дастурини қабул қилиш зарурлиги айтилди. Бунинг натижасида ташкилот манфаатлари доирасида янги молиявий қўллаб- қувватловчи институтлар вужудга келади.

Сунъий интеллект ва креатив иқ­тисодиёт бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Туркий дунё халқаро кўргазмасини Ўзбекистонда ўтказиш ғояси жуда долзарб. Биз ахборот ва сунъий интеллект инсоният ҳаётига жадал кириб келаётган даврда яшаяп­миз. Бугун сунъий интеллект глобал тармоқ тарзидан илғор ҳаракатга ай­ланмоқда. Бу борада жамиятларга ижобий тараққиёт кириб келиш билан бирга ахборот хуружи ҳам ўсиб бори­ши тайин. Шундай экан, туркий дав­латларнинг умумманфаатига хизмат қилувчи кучли кадрларни тайёрлаш, билим ва кўникмаларини биргаликда ривожлантириш муҳим. Ўзбекистонда қўшма тадқиқотлар ва инновациялар майдонига айланадиган Туркий дав­латлар халқаро университети ташкил этилиши бунда қўл келади, албатта.

2026 йилда “Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижоди — Туркий дунё маънавий ҳаётида” мавзусида халқаро конференция ўтказиш та­шаббуси ҳам илгари сурилди. Туркий тилли давлатлар ҳақида сўз юрит­ганда, албатта, Алишер Навоий кўз олдимизда гавдаланади. Унинг турк тили ривожидаги юксак ҳиссасини нафақат туркий халқлар, балки дунё яхши билади. Бу ташаббус бугунги таълим даргоҳларида туркий дунё илдизларини боғловчи улуғлар ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш, ёшларни аждодларига муносиб авлод бўлиб етишишга ундайди.

Умуман олганда, Габала самми­тида илгари сурилган ташаббуслар Туркий давлатлар ташкилоти фаолия­тини янги босқичга олиб чиқиш, уни минтақавий эмас, балки глобал миқёс­даги нуфузли тузилма сифатида шакл­лантириш имконини беради. Прези­дентимиз томонидан таклиф этилган йўналишлар иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, транспорт ва логис­тика салоҳиятини ошириш, “яшил” энергетика, саноат кооперацияси, хавфсизлик, таълим ва маърифат соҳа­ларидаги аниқ лойиҳалар орқали ўза­ро боғлиқлик ва тараққиёт суръатини мустаҳкамлайди.

Ташкилот доирасида “бир овоз, бир мақсад, бир келажак” тамойили асосида амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар туркий давлатлар­нинг умумий тарихий ва маънавий меросига таянади. Энг муҳими, бу та­шаббуслар фақат бугунги муаммолар­ни ҳал этишга эмас, балки келажак ав­лодлар учун барқарор, инновацион ва бирлашган туркий дунё барпо этишга қаратилган.

Обиджон ҲАМИДОВ,

Бухоро давлат университети ректори, профессор

Ҳамкорлик материали