Фаровон ҳаётнинг кўзгуси ўзинг,

Буюк аждодларнинг орзуси ўзинг,

Дунёга таралсин сенинг нур юзинг,

Янги Ўзбекистон стратегияси.

 

Юрак амри билан сўзлаган китоб,

Эзгу мақсадларни кўзлаган китоб,

Халқнинг розилигин излаган китоб,

Янги Ўзбекистон стратегияси.

   

 Улуғ мақсад ила дунёга келган,

 Тараққиёт йўлини кўрсатиб берган,

 Она юрт орзуси мужассам бўлган,

 Янги Ўзбекистон стратегияси.

 

Инсон манфаатини жамлаган китоб,

Буюк келажакдан янграган  хитоб,

Меҳрдан яралган туганмас меҳроб,           

Янги Ўзбекистон стратегияси.  

                        Жамшид Акбаров