Икки Ренессанс давомида башариятга муаллимлик қилган халқимиз орасида устозларни эъзозлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш энг гўзал ва қадимий анъаналаримиздан бирига айланган.
Бугун Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш деган бағоят улуғ ва шарафли ишни бошлаган эканмиз, энг аввало, сиз – азиз устозлар ҳамда истеъдодли шогирдларингизга таянамиз.
Ишончим комил, сизлар билан бирга чин дилдан ҳаракат қилсак, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт мўъжизасини албатта ярата оламиз. Олдимизга қўйган юксак марраларга сизлар билан, эл-юртимиз билан бирга албатта етамиз!”, – деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз сўзининг якунида ўқитувчи ва мураббийларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятларида улкан ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилади.

Тадбир давомида ўқитувчи ва талабалар, таълим ташкилотларининг раҳбарлари билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.