Бугун Бош прокуратурада Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев раҳбарлигида 2021 йил 18 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, амалиётда татбиқ этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унда Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Божхона қўмитаси, Миллий гвардия ва бошқа соҳага алоқадор мутасадди идоралар ҳамда ушбу органларнинг вилоятлар, туман - шаҳарлардаги қуйи тузилмалари масъул ходимлари иштирок этди.
Баҳс-мунозара тарзида ўтган ўқув семинарда барча иштирокчиларга Қонун талаблари, уни амалиётда қўллаш масалалари батафсил тушунтирилди.
Иш жараёнида қонунни қўллаш юзасидан ягона амалиётни шакллантириш, тергов сифатини яхшилаш борасида тубдан бурилиш ясаш, ходимларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.