Ушбу олимпиада Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги қарорида белгиланган вазифалар доирасида ўтказилмоқда.
Ушбу олимпиадада умумтаълим мактабларининг 100 нафарга яқин 7-11-синф ўқувчилари иштирок этишди.
Математика фанидан 11 та ва дастурлаш бўйича 15 та иштирокчи ғолиб деб топилди. Математика бўйича 1-ўрин, 2-ўрин ва 3-ўрин соҳиблари мос равишда 1875000, 1250000, 625 000 сўм, дастурлаш бўйича эса 1500000, 1000000, 500000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланди. Ушбу ўқувчилар билан тизимли ишлаш таъкидланди.