Унда Чобаҳор порти орқали «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон» транспорт йўлагини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Музокараларда яқин келажакда 1 миллиард долларга етадиган Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо айланмасининг барқарорлигини таъминлайдиган янги транспорт йўлагининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур йўлак, шунингдек, яқин истиқболда 3,2 миллиард долларни ташкил этиши мумкин бўлган Марказий Осиё ва Ҳиндистон мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо муносабатлари доирасида маҳсулот етказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлашга ҳам қаратилган, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.