Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “103” тез тиббий ёрдам хизмати ҳам одатий тартибда фаолият кўрсатади. Республика бўйлаб 2 860 дан зиёд тиббий ёрдам бригадаси чақирувлар учун доимий шай ҳолда бўлади.

Шунингдек, 31 декабрь — 4 январь кунлари туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт ОТМлари клиникалари ҳамда 39 та туманлараро шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 20 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида ишлайди.

Қўшимча ўринлар ҳамда дори-дармонлар захираси яратилган.

Шунингдек, 231 та туғуруқхона ва 233 та болалар даволаш муассасаларида ҳам тиббий хизматлар узлуксиз давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли “Ишонч телефони” орқали эса байрам кунлари ҳам тиббиётга оид саволларга туну кун жавоб олиш мумкин.