Эндиликда бу хизматлар тури, сони ва сифати янада ошиши шубҳасиз. Негаки, Янгибозор шаҳарчасида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган, замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Янги бинода болалар майдончаси, кутубхона, нотариус ходимлари хонаси ва банк шохобчаси ҳам бор. Айнан шу ерда Бош вазир қабулхонаси ҳам жойлашган.
Эндиликда бу ерда фуқаролар ҳамда тадбиркорларга 250 га яқин давлат хизматлари тезкор, сифатли кўрсатилади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири