Қайд этилишича, 66-сонли оилавий поликлиника ҳам 2020 йилги Инвестиция дастури асосида қуриб битказилган. У 6 маҳалланинг 36 082 нафар фуқароларига, яъни «Янги Турмуш», «Орият», «Ҳумо», Ибрат, «Марҳамат» ва «Гулшанобод» маҳаллалари аҳолисига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.

Ушбу поликлиникада рўйхатдан ўтиш, касаллик тарихини кўриш онлайн тарзда амалга оширилади. Шунингдек, 120дан ортиқ малакали тиббиёт ходимлари фаолият олиб боради.