Ўтказилган сайёр учрашувда 87 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 62 нафари мурожаат қилишди. Уларнинг муаммолари атрофлича кўриб чиқилди ва тааллуқлилиги бўйича мутассаддилар томонидан ўрганилди.
Тадбирда тадбиркорлик субъектлари томонидан асосан имтиёзли кредит, ер майдонлари ажратилиши, субсидия масалалари, инвестор топиш, патент олиш, форс мажор ҳолати, дебитор қарздорликларни ундириш масалалари юзасидан қилинган мурожаатларнинг 30 таси (48 %и) жойида ҳал этилди, қолган 32 та мурожаатларни ҳал этиш юзасидан 1 кун муддат ичида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилиб, тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга йўналтиришга келишилди.
Шунингдек, мутассадди ташкилотлар билан биргаликда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар кесимида тизимли равишда чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.