Компанияларнинг кадрлар бўйича вакиллари кўпинча шундай дейди: “Aгар сиз университет битирувчисини ишга ёлламоқчи бўлсангиз, иқтидорли талабани танланг”.

Кўпчилик ақлнинг туғма эканлиги ва уни ўргатиш ёки ривожлантириш учун имкониятлар кўп эмаслигига ишонади. Шунга қарамай, Тохоку университетининг Кексайишга қарши тиббиёт илмий-тадқиқот институти профессори Ясуюки Таки бунга мутлақо қўшилмайди, деб ёзади Inosmi.ru.

Такининг таъкидлашича, нафақат ўсаётган болалар, балки ўрта ва кекса ёшдаги ишбилармонларнинг ҳам мияси тўғри рағбатлантирилса, ўз қобилиятини яхшилаши мумкин. “Нейрология доктори, илтимос, менга миямни қандай яхшилашим мумкинлигини айтинг” китобида мия тадқиқотларининг сўнгги топилмалари асосида ақлий қобилиятни қандай ривожлантириш мумкинлиги батафсил баён қилинган. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, иқтидорли бўлиш жамиятда катта қизиқиш уйғотади. Тез ўзгариш даврида, масалан, янги коронавирус жамиятимиз табиатини ўзгартириб юборганида бу муваффақиятнинг калитидир, бу маҳорат эмас, балки ақл.

Унинг сўзларига кўра, иқтидор тушунчаси кўпинча ақлга ишора қилиш учун ишлатилади.

“Ота-оналар боланинг ақлий қобилиятини яхшилаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди, шунинг учун улар адашишади. Баъзилар фикрича, ақл — бу туғма  ва сиз уни янада ривожлантириш учун имкониятларингиз кам”.

Шундай фикрга келиш бу сизнинг ишингиз, лекин миянинг қобилиятини ривожлантириш мумкин эмас, деб ишониш хато. Масалан, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, IQнинг 50 фоизга яқини сотиб олинган омиллар билан белгиланади. Бошқача айтганда, агар сиз астойдил ҳаракат қилсангиз, IQ даражасини ошириш учун сизда кўп имкониятлар бўлади”, — деди у.

“Ҳа. Aгар сиз катталарнинг миясини рағбатлантирсангиз, у ривожланади. Ташқи огоҳлантиришларга жавобан ўзгарувчанлик қобилияти эгилувчанлик дейилади. Бу хусусият катталарда ҳам, болаларда ҳам бор. Янги нерв ҳужайралари ҳар қандай ёшда ишлаб чиқарилади”, — деди профессор, ўрта ва кекса одамларнинг мияси ривожлана оладими, деган саволга жавобан.

Профессорнинг айтишича, инсон миясидаги тахминан 100 миллиард нейронларнинг баъзилари ёшга қарамай бўлиниши ва кўпайиши мумкинлиги аниқланган. Бу қисм гиппокамп деб аталади.

“Гиппокамп — хотирани сақлаш вазифасини бажаради. У шунга жавобгардир. Болаларда уйқу давомийлиги ва гипокамп ҳажм ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш шуни кўрсатдики, саккиз-тўққиз соатгача ухлаганларнинг хотира ҳажми атиги беш-олти соат ухлаганларга қараганда кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, катталарда гипокамп депрессия билан атрофияга учраши мумкин ва бу Aльцгеймер касаллигида биринчи навбатда рўй беради”, — деди олим.

Мутахассиснинг айтишича, катталарда ҳам, болаларда ҳам мия маълумотни қайта ишлаши учун асаб ҳужайралари бир-бири билан нейротрансмиттер занжирлари (синапслар) орқали боғланиб, мураккаб тармоқ ҳосил қилади. Занжирлар уланиши билан мия ҳажми ошади. Боланинг мияси тармоқларни жуда тез тиклайди. Ўз навбатида, катталар мавжуд тармоқларни кучайтириши ва доимий мия рағбат уйғотиши билан уларни кенгайтириши мумкин, гарчи бу кўпроқ вақт талаб қилса ҳам.

“Aгар бундай машғулотлар қувонч келтирса, мен бунга қарши эмасман. Aксинча бўлса, давом этишнинг маъноси йўқ. Ўзингизнинг севимли машғулотингиз ва қизиқишларингиз билан шуғулланиш яхшироқдир. Бундай фаолият мияни рағбатлантиради”, — деди олим, саволга жавоб бераркан, мияни ўйинлар ва жумбоқлар ёрдамида ўргатиш керак.

“Узоқ умр кўрадиган одамларда интеллектуал қизиқиш кучайгани ҳақида далиллар мавжуд. 100 ёшдан ошган одамлар ўртасида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уларнинг интеллектуал қизиқиши 60 ёшдан 84 ёшгача бўлган одамларга қараганда юқори даражада бўлган. Бундан ташқари, севимли машғулотлар ва қизиқувчанлик мияга ижобий таъсир кўрсатади ва деменсиянинг олдини олади”, — дея тушунтирди мутахассис.

Шунингек, олимнинг айтишича, болага “ўрган” эмас, “ўзинг ёқтирган ишни қил” деб айтиш яхшироқдир.

“Мен Токио университетида талабаларни қандай тарбиялаш керак” номли китобни таҳрир қилдим. Талабаларнинг энг кўп учрайдиган хусусиятларидан бири шундаки, улар мусиқа, спорт ва бошқа ўйинларда “ностандарт” тажрибага эга бўлишган. Aсосийси, улар ўқишга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нарсаларни яхши кўришарди. Шунинг учун ота-оналарнинг “ўрган” эмас, “ўзингизга ёққан ишни қил” дегани тўғрироқдир. Бу болалар мияси учун самаралироқ бўлади, — дея қўшимча қилди олим.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, севимли машғулотлари болаларнинг ўқув фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ўсмирлик даврида рақс, мусиқа, санъат, фан, ёзиш, театр ва спортда муваффақият қозонганлар келажакдаги ишларида ҳам муваффақият қозонган. Маълум бўлишича, Нобел мукофоти совриндорлари орасида бу мукофотга сазовор бўлмаган бошқа олимларга қараганда санъатга қизиқувчилар кўпроқ.

Ясуюки Таки — кўплаб китобларнинг муаллифи, жумладан, унинг “Соғлом мия учун ҳаёт” ва “Мияни тиклаш: мия саломатлиги учун муҳим одатлар” китоблари 100 минг нусхадан ортиқ сотилган.