Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Икуо Хираяма Халқаро маданият карвонсаройида Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган “Япон таомлари макет намуналари” кўргазмаси очилди. Унда япон анъанавий таомларининг мумда ясалган макетлари ҳамда фотосуратлари намойиш этилмоқда.

Уларни томоша қилар экан, мухлислар бу кунчиқар мамлакат таомларининг оддийлиги, нозик дид билан тайёрлангани, бениҳоя ранг-баранглигига эътибор беради. Тадбир доирасидаги давра суҳбатида таъкидланланганидек, унинг асосий қонун-қоидалари ўрта асрлар Хеуан даврида шаклланган ва ҳозиргача сақланиб келмоқда.

Япон таомлари 5 таъмдан иборат бўлиши лозим — ширин, тузли, ўткир, нордон, аччиқ. Олтинчиси — ошпазлар моҳирлиги. Шунингдек, 5 та ранг — оқ, қора, сариқ, қизил ва яшил дастурхонда бўлади. Таом кичик порцияларда тортилади. Тўйинганликка эса таомларнинг каттаси орқали эришилади.

Экспозицияда япон ошхонасининг суши, Сашими, Онигири, Рамен, Соба, Мисо-суп, Дораяку кабилар тайёрланиши борасидаги матнлари билан ўрин олган.

Анъанага кўра, япон дастурхонида ҳар қандай пайтда ҳам ичиш мумкин бўлган чой бўлади.

Кўргазма 14 мартга қадар давом этади.

 Ҳасан Абдуназаров