Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
АЭС 2011 йилда вайрон бўлган “Фукусима – Дайити” АЭСни бошқарган Tokyo Electric Power Co (TEPCO) компаниясига тегишли.
Токиодан тахминан 220 километр шимоли-ғарбда жойлашган Kashiwazaki-Kariwa Фукусимадаги кучли зилзила ва цунамидан кейин ёпилган 54 та АЭСдан бири эди. Ўшандан бери Япония қазиб олинадиган ёнилғи импортини камайтириш ва иложи бўлса, ундан воз кечиш мақсадида ўзининг 33 та электр станциясидан 14 тасини қайта ишга туширди. Маъқулланса, TEPCO 20 январда станциянинг етти реакторидан биринчисини қайта ишга туширишни кўриб чиқмоқда, деб хабар берди kommersant.ru.
Хабар қилинишича, префектура аҳолисининг 60 фоизи “қайта ишга тушириш шартлари бажарилганига” ишонмайди, 70 фоизга яқини эса TEPCO компанияси бошқарувидан хавотирда. Жорий йилнинг бошида TEPCO Ниигата аҳолисидан ёрдам сўраб, кейинги 10 йил ичида префектурага 641 миллион доллар сармоя киритишга ваъда берди.