Хабарга кўра, июль ойидан бошлаб (узоғи билан 3 ойгача):
- 3 ва ундан ортиқ оилалиларга - ойига 1000 $ дан;
- 2 кишилик оилаларга - 800$ дан;
- бир кишилик (ёлғиз) оила вакилларига - 600$ дан моддий ёрдам пули тарқатилиши кўзда тутилмоқда.
Моддий ёрдам учун тегишли талабларга жавоб берганларгина (оиланинг умумий даромади ойига 2400$ дан кўп бўлмаслиги ва ҳоказо) яшаш жойидаги маҳаллий ҳокимликларга мурожаат қилиши мумкин.