Фарғона халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва бошқа масъуллар кутиб олдилар.

Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида япониялик ишбилармонлар ҳамда фарғоналик тадбиркорлар иштирокида бизнес-учрашув ва B2B музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, маҳаллий ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишадилар. 

Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар лойиҳаси амалга оширилаётган ҳудудда японияликлар учун ушбу шаҳарча ҳамда ташкил этилаётган кичик саноат зонаси тақдимоти ўтказилади.