Маълумот учун, «Summit Motors Central Asia» хорижий компанияси 2019 йилдан буён «Toyota» компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланади.
Учрашувда хорижий компанияларнинг мамлакатимиз туризм соҳасидаги транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан, сайёҳларга кўрсатилаётган транспорт хизматларини такомиллаштиришда «Toyota» бренди остидаги туристик синфга мансуб М2 ва М3 тоифасидаги автомобиллардан кенг фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.
Қолаверса, учрашувда хорижий компаниялар томонидан «Toyota» бренди остидаги туристик синфга мансуб автомобилларни туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли лизинг шартлари асосида ижарага бериш ҳамда мамлакатимизга хорижий давлатлардан чартер авиақатновларни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилиш борасида ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунига кўра, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини мазкур компаниялар томонидан ишлаб чиқилган туристик синфга мансуб М2 ва М3 тоифасидаги автотранспорт воситаларида тарғибот қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.