Қурбонларнинг катта қисми Исикава префектурасининг иккита шаҳри Важима ва Сузу ҳиссасига тўғри келди, улар табиий офатдан энг кўп зарар кўрган.

100 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Исикава префектурасида зилзилалар оқибатида юзага келган кўплаб ёнғинлар 200 дан ортиқ турар-жой биноларини вайрон қилди, зилзила туфайли 250 дан ортиқ бино зарар кўрди. Шу билан бирга, маҳаллий маъмурият вайронагарчиликнинг ҳақиқий кўлами бундан-да каттарароқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Ҳозирда мамлакат қуролли кучлари жабрланган ҳудудида қутқарув ва қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси журналистларга маълум қилишича, ҳозирда 32,5 мингга яқин одам эвакуация марказларида қолмоқда. Зилзилалар бошланганидан кейинги дастлабки кунларда Япониянинг марказий ва ғарбий қисмларининг 60 мингдан ортиқ аҳолиси эвакуация қилинди, деб хабар беради tass.ru.