200 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди – бу минтақадаги барча турар-жой биноларининг учдан бир қисми дегани.
Тўфон ўчоғида шамол тезлиги сониясига 70 метрга етяпти. Минтақада 400 дан ортиқ рейс бекор қилинди – ўн минглаб одамлар аэропортларда қолиб кетишди. Чекка ороллар орасида паромлар ҳаракатланмаяпти. Наха шаҳридаги монорельс йўли ҳам ёпилган. Окинавага “Канун” тўфони ёпирилганида автобуслар ҳаракати тўхтатилди. Об-ҳаво башоратига кўра, префектурада ҳафта охиригача 200 миллиметргача ёмғир ёғади, деб хабар беради mir24.tv.