Шу сабабли Нагоя шаҳар залида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қиладиган жамоат транспорти-автобус лойиҳаси тайёрланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик давлат қўмитаси матбуот хизмати.
2019 йилнинг охирида Нагоя шаҳри мэри Такаши Кашамура бошчилигидаги Япониядан делегация Тошкентга ташриф буюрди. Учрашув давомида Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш бошқармаси билан Нагояда туризм ва маданиятни юксалтириш бошқармаси ўртасида ҳамкорликлар ташкил этиш бўйича битим имзоланди. Ҳужжат шаҳарлар ўртасидаги узоқ муддатли ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, сайёҳлик лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга хизмат қилади.