Мутахассислар чуқурлиги 60 сантиметр ва эни тахминан бир метр бўлган майдонни қазишди ва ҳар бири 100 донадан иборат 1060 даста тангаларни топишди. Тангалар сомон арқон билан боғланган.
Археологлар 334 тангани текширишди. Уларнинг келиб чиқиши турлича ва турли даврларга оид. Хитой империясининг биринчи ягона пул бирлиги бўлган бан лян улар орасида энг қадимийси экани маълум бўлди. Тангалар милоддан аввалги 175 йилга доир. Бан лян – диаметри 2,3 сантиметр бўлган думалоқ танга, ўртада тўртбурчак тешиги бор. “Энг ёш” танга эса 1256 йилда зарб қилинган.
Олимларнинг таъкидлашича, ўрта асрларда хазина топилган жойда Япониянинг зодагон аҳолисининг уйлари бўлган. Уларнинг баъзилари кўп сонли ўзаро урушлар билан машҳур бўлган Камакура даврида (1185-1333) қимматбаҳо нарсаларни яшириб келган бўлиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.