4-сентябр, жума куни Япониянинг марказий қисмида рихтер шкаласи бўйича 5,0 магнитудали силкиниш қайд этилди, деб ёзади “ТАСС”.

Мамлакат метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, зилзила эпидцентри Япония денгизи соҳилида жойлашган Фукуи префектураси.  Зилзила ўчоғи тахминан ўн километр чуқурликда аниқланган.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, зилзила натижасида икки ёшли бола ва префектуранинг 80 ёшли фуқароси енгил жароҳат олган.

Мамлакатда жойлашган атом электр станцияларида бирон бир фавқулодда вазият ҳақида хабар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмади.