Шу кунгача 400 дан ортиқ ички авиарейслар бекор қилинди.
Ямагата префектурасида тезюрар поездлар ой охиригача тўхтатилди. Мамлакат шимолидаги Акита префектурасининг Йокоте туманида кузатилган кучли қор бўронидан сўнг, ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари (SDF) ходимлари қидирув-қутқарув ишларига юборилди.
Япония Метеорология Агентлиги (JMA)нинг маълум қилишича, янги йил байрами кунлари билан таққослаганда мамлакатга янада совуқ ҳаво кириб келган ва ва ҳафта охирида кучли қор ёғиши кутилмоқда.