Япониядаги япон тили мактабларининг аксарияти хусусий бўлиб, уларнинг асосий мақсади тадбиркорлик - фойда олишга қаратилган.

Жумладан, Япониянинг айрим ҳудудларида ҳокимликлар ташаббуси билан ҳам япон тили мактаблари ташкил этилган. Уларнинг биринчиси 2015 йилда Хоккайдо префектураси Хигасикава шаҳридаги япон тили мактаби ҳисобланади.

Бундай мактабларни очишдан кўзланган асосий мақсад аҳоли, айниқса ёшлар сони камайиб бораётган ҳудудларга чет эллик талабаларни фаол жалб қилиш орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳаракатга келтиришдир.

Хигасикава шаҳар мерияси ҳудуддаги япон тили мактабларига ўзбекистонлик талабаларни қабул қилиш бўйича келишувга эришибди.