"Дунё" ахборот агентлиги томонидан хабар қилинишича, Киото шаҳридан жануби-шарқда жойлашган Михо музейида ташриф буюрувчиларга мамлакатимизнинг маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи “Цивилизациялар алоқаси: Қадимги Марказий Осиёдан Шарқий Осиёгача” кўргазмаси очилган.
Хусусан, кўргазма экспозициясидан бронза даври цивилизацияси бўлган Бақтрия-Марғиёнага оид 130 дан ортиқ ашёлар ўрин олган бўлиб, Марказий ва Шарқий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, жумладан, сўғдларнинг ўша пайтда тутган алоҳида ўрни кўзга ташланади.
Кўргазма жорий йилнинг 11 декабрига қадар давом этади, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.