Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Токио шаҳридаги Тоё университети ҳамда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи давомида Тоё университети Кузатув кенгаши раиси Шинжи Фукукава, Университет президенти Есуко Ягучи ва бошқа қатор масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистоннинг Япониядаги елчихонаси кўмагида амалга оширилди.
Учрашув доирасида Aзиз Aбдуҳакимов Тоё университети раҳбариятига Ўзбекистонда туризм ва маданий мерос соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети фаолиятидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.
Шинжи Фукукава Ўзбекистон ва Япония таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида катта салоҳиятга ега еканини таъкидлади. Шу ўринда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий-академик алмашувларни фаоллаштириш, япониялик профессорларни Ўзбекистонга йўллаш ва ўзбекистонлик талабаларнинг Тоё университетида амалиёт ўташи имкониятлари кўриб чиқилди.
Есуко Ягучи Ўзбекистон билан гуманитар, аниқ ва амалий фанлар, “яшил” ва “барқарор” туризм масалалари ҳамда обйектлар реставрацияси бўйича қўшма тадқиқотлар борасида ҳамкорликка тайёр еканини маълум қилди.
Япония томони Ўзбекистоннинг Ипак йўли мамлакатлари фуқаролари учун Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида 85 та давлат гранти ажратишга доир ташаббусини юқори баҳолади.
Томонлар туризм соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, жумладан Ўзбекистондаги буддавийлик меросини ўрганиш, буддизм обидалари реставрацияси, археологик қазишмаларни амалга ошириш, илмий семинар ва изланишларни олиб боришга оид келишувга еришишди.
Учрашувда, шунингдек, Тоё университети раҳбарияти ва профессорларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш ва унинг давомида юртимизнинг туристик ва таълим салоҳияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишилди.
Бундан ташқари, Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Тоё университети талабалари учун ёзги кампус ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.