Бу 1972 йилдан бери Ой сари амалга оширилган илк экипажли парвоз ҳисобланади. Кема SLS оғир ракета-ташувчиси ёрдамида Kennedy Space Centerдан старт олди.

Экипаж таркибига Рид Уайсмен, Виктор Гловер, Кристина Кох ва Жереми Хансен кирган.

Миссия доирасида «Орион» Ой атрофида бир марта айланиб чиқади. Парвоз тахминан 10 кун давом этади ва у Ой юзасидан 7,5 минг км масофада учиб ўтиши режалаштирилган. Бу миссия Ойга қўнишни назарда тутмайди, асосий мақсад — кеманинг тизимларини очиқ коинот шароитида синовдан ўтказишдир.

«Артемида-2» бир қатор жиҳатлари билан тарихий аҳамиятга эга: илк бор аёл астронавт ва АҚШ фуқароси бўлмаган иштирокчи Ой сари парвоз қилмоқда. Шунингдек, экипаж инсон тарихидаги энг узоқ масофага чиққан парвозлардан бирини амалга ошириши кутилмоқда.

Ушбу миссия келгусидаги «Артемида-3» ва «Артемида-4» дастурлари учун муҳим босқич бўлиб, улар доирасида инсонни яна Ой юзасига тушириш режалаштирилган.