Бу борада, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари хориждан йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда мамлакатимиз божхона чегаралари орқали олиб ўтишга уриниш ҳолатларини аниқлаш бўйича навбатдаги тезкор тадбирларни амалга оширишди.
Хусусан, “Чуқурсой” ТИФ божхона постлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда хориждан келтирилган темир йўл юк контейнерининг кўздан кечирилди.
Натижада, ҳужжатларда “плёнка” дея кўрсатилган товарлар аслида юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1 млрд. 852 млн. сўмлик “ПВХ дастурхонлар” эканлиги фош бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса, юртимизда фаолият олиб борувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган “велосипед эхтиёт қисмлари” товарлари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 8000 дона “велосипед камералари” ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 4000 дона “велосипед насослари” товарлари борлиги аниқланди.
Юқорида барча келтирилган ҳолатлар натижасида умумий қиймати 2,2 млрд. сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг ноқонуний импортига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.