Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги мазкур инновацион технопарк ходимлари ва резидентлари кўргазмада ўзларининг 23 та инновацион лойиҳалари билан қатнашмоқда.

"ECOSUV" МЧЖнинг “Тупроқ остидан томчилатиб суғориш тизими”, "SILA SVETA" Корхонасининг "Энергияни тежайдиган Лед лампалар ишлаб чиқариш" ҳамда  "RHODIUM POLIMER" МЧЖнинг "Кўпикли полипропилен ишлаб чиқариш (ЕРР)" инновацион лойиҳалари  кузатувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

  — Ҳозирги пайтда атмосферанинг глобал исиши натижасида сув тақчиллиги вужудга келмоқда. Демак, ресурсларидан самарали фойдаланиш,  сувтежамкор технологияларни жорий этиш долзарб масала.  "Тупроқ остидан томчилаб суғориш тизими” орқали сув ва минерал ўғитлар ҳажми 70 фоизгача тежалади. Лойиҳа доирасида ҳамкорлар билан шартнома имзоладик, — дейди лойиҳа раҳбари Икромжон Ҳасанов.

 "Яшнобод" инновацион технопарки резидентларининг хорижий ҳамкорлар билан олиб борган музокаралари натижасида,  5 миллион 300 минг АҚШ доллари қийматидаги экспорт ва 468,2 минг АҚШ долларлик импорт шартномалари имзоланди.