Бу ҳақдаги хабар ФВБга 18 март куни соат 20:45 да келиб тушган ва 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб борди, дея маълум қилди ФВВ ахборот хизмати.

Маълумотга кўра, ёнғин соат 21:49 да қуршаб олинган ва 19 март, соат 03:30 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 2000 кв.м майдонида мой маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.