Бундан ташқари, турк мутахассиси томонлар янги транзит йўлакларини шакллантириш ва замонавий логистика инфратузилмасини яратиш, ҳаво, темир йўл транспорти ва автобуслар қатновини кўпайтириш, биргаликда агрокластерлар ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишга келишиб олганини таъкидлади.

Ҳикмат Эрен Президентлар томонидан энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича биринчи йирик қўшма лойиҳа – Зарафшон дарёсида қуввати 140 мегаватт бўлган Яван  гидроэлектр станцияси қурилишига старт берилиши нафақат Ўзбекистон ва Тожикистоннинг, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг энергия хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнашига ишончи комил эканини қайд этди.