Аниқланишича, iPhone va iPad-ларга ўрнатиладиган контактсиз тўлов модулидан фақат Apple Pay тизимида фойдаланиш мумкин. Шунинг учун компания бу системадан фойдаланувчи дўкон ва сайтларга шундай имкониятни тақдим этмоқда.
Еврокомиссия фикрига кўра, пандемия ва карантин даврида контактсиз тўлов тизимига эҳтиёж сезиларли даражада ортган.
Шунингдек, Брюссел App Store дўконлари сотув қоидаларига мос ишлаётгани ёки йўқлигига аниқлик киритиши керак. Баъзи ишлаб ишлаб чиқарувчилар бир неча бор Apple ушбу платформани рақобатни бостириш ва ўз маҳсулотларини илгари суриш учун ишлатаётганидан шикоят қилиб келади. Сабаби, фойдаланувчиларга бошқа дўконлар орқали илова сотиб олишга рухсат берилмайди.