Куни кеча россиялик журналист, анимация танқидчиси Дина Годер билан учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳмон “Недетская Анимация” номли маъруза билан иштирок этди.
Шунингдек, форум доирасида 3D билан ишлаш бўйича сценарист ва режиссёр Павел Ким (DIP studio) томонидан семинар-тренинг ташкил этилди. Маълумки, “DIP” турли рекламалар билан шуғулланувчи студия бўлиб, улар орасида “Плачущий помидор” ("Йиғлаётган помидор") анимацион лойиҳаси томошабинлар орасида машҳур.
Маълумот учун, Тошкент халқаро анимация форуми 22 апрелгача давом этади.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати