Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда туризм соҳасида 260 минг иш ўрни, 1400 туристик ташкилот ва 1360 жойлаштириш объекти яратилган.
Жорий йилнинг 9 ойида туризм бизнесини қўллаб-қувватлашга 6,5 миллиард сўм йўналтирилди. Бу миқдор давлат бюджетидан ажратилган. Жумладан, 105 та янги меҳмонхона, 1001 та оилавий меҳмон уйи, 90 та туристик корхона очилди.
Қайд этилишича, туризм хизматлари экспорти юқоридаги даврда 273 миллион долларни ташкил қилган.