Шунингдек, бюрократия қоғозбозликни қисқартириш мақсадида давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлардан 73 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинди. 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да адлия вазири Р. Давлетов маълум қилди.

Шунингдек, давлатда мавжуд бўлган маълумотни давлат органлари фуқаролардан талаб қилмасдан “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиши йўлга қўйилгани, бу орқали йилига ўртача 15 миллиондан ортиқ аҳоли ортиқча қоғозбозликдан озод бўлгани таъкидланган.