Маълум қилинишича, энди танлов номзодларини ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик тавсия этади.
“2022 йилда "Йилнинг энг фаол журналисти” номига муносиб деб ҳисобласангиз, ўз номзодингиз – оммавий ахборот воситалари вакилини танлов иштирокчиси сифатида таклиф этинг.
Тавсия этиш талаблари:
Номзоднинг исм-шарифи, иш жойи ёки фаолияти ҳақида қисқача маълумот ҳамда номзоднинг 2 та ижодий ишини (ёхуд ҳаволасини) илова қилган ҳолда Уюшманинг расмий почтаси info@jurnalistlar.uz ва @jurnalist_uz_bot мурожаат ботига юборасиз.
Муддат: 2022 йил 20 декабргача”, дейилади хабарда.