Нидерландиянинг Утрехт университетида плиталар тектоникаси бўйича фан номзоди Сюзанна Ван де Лагемаат ва унинг ҳамкасблари Ерда тахминан 160 миллион йил аввал мавжуд бўлган қадимий мегаплитани топишди. У 38,8 миллион квадрат километр майдонни эгаллаган бўлиб, майдони ҳозирги Тинч океанининг чорак қисмига тенг бўлган.
Бу кашфиёт Ер тектоник плиталарининг энг мураккаб ҳудуди – Филиппин атрофидаги ҳудудни ўрганиш чоғида амалга оширилди. Бу ҳудуд деярли бутунлай океан қобиғидан иборат, деб хабар беради korrespondent.net.