Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисда “Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек, бугунги кундаги йўлларнинг ҳолати ўсиб бораётган транспорт воситаларининг тирбандликларсиз ҳаракатланишини таъминлашга жавоб бермайди. Йўл ҳаракати иштирокчилари бўлган транспорт воситалари йўловчилари, пиёда ва велосипед хайдовчилар учун йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғри ва тизимли йўлга қўйилмаган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида: 

🔹 Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий принциплари;

🔹 йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги давлат бошқаруви; 

🔹 автомобиль йўли эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

🔹 йўл ҳаракатини ташкил этишга қўйиладиган умумий талаблар; 

🔹 йўл ҳаракати мониторингини олиб бориш; 

🔹 йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини таъминлаш; 

🔹 тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар; 

🔹 капитал қурилиш объектларида йўл ҳаракатини ташкил этиш тартиби; 

🔹 йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда жамоатчилик иштироки; 

🔹 йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ҳужжатларга қўйиладиган умумий талаблар; 

🔹 йўл ҳаракатини ташкил этишнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби; 

🔹 йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш; 

🔹 транспорт воситаларини бошқаришга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича Давлат бошқаруви ва ваколатли органлар ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш тизимларини яратиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятнинг тизимли ва комплекс бошқарилиши натижасида йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини ошириш ҳамда такомиллаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги юқори даражага кўтаришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.